Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
|
Ҳужжат 10.05.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларига — юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар ишончли ҳисобланади.