LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 декабрдаги 479-сонли «Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига ушбу Битимнинг таркибий қисмлари бўлган 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган шахсни ва унинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлардан бири асосида визасиз киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари, унда юришлари ва бўлишлари мумкин.
Томонлар ўзаро аҳднома бўйича ушбу Битимнинг 1-ва 2-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатларидаги ўзгартишлар қарор қабул қилишлари мумкин. Бунда, янги ҳужжатлар жорий қилинган ёки амалдаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиладиган бўлса, улар амал қилишга киритилишидан камида ўттиз сутка илгари Томонлар дипломатик каналлар орқали уларнинг намуналарини алмашадилар.
Ушбу Битим имзолангач, Томонлар ушбу Битимнинг 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган ҳужжатларнинг намуналарини дипломатик каналлар орқали дарҳол алмашадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Россия Федерацияси фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА