Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Мазкур «Технологик қувурўтказгичларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари» (қуйида — «Қоидалар») Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда)га ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) қарорига асосан ишлаб чиқилди.
Агар чоксиз қувурларнинг юзаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ бузмай назорат қилиш усули билан текширилган бўлса, уларни гидросиновдан ўтказмаса ҳам бўлади.
78. Ечиб олинадиган уламаларда резбали ва мазкур Қоидаларнинг 66-бандидаги талаблар асосида зичлаб пайвандланган фланецларни қўллаш лозим.
146. Суюқ ва газсимон аммиак транспортировка қилинадиган қувурўтказгичларда, 142-бандда баён этилган меъёрлар чегарасида тобланган чўяндан ясалган махсус арматуралардан фойдаланиш керак.
165. Ёнма-ён турадиган қувурўтказгичлар ўқи орасидаги масофа (оралиқ), ҳамда қувурўтказгич билан қурилиш конструкциялар орасидаги масофа (5-илова*) ҳам горизонтал, ҳам вертикал бўйича уларни йиғиш, таъмирлаш, кўрикдан ўтказиш, изоляциялаш, ҳамда ҳарорат таъсиридан қувурўтказгичда содир бўладиган силжишга имкон берадиган бўлиши лозим. 5-иловада қўшни қувурўтказгичларнинг ўқлари, ҳамда каналлар девори ва бино деворлари орасидаги масофалар миқдори тавсия этилган.
182. Технологик қувурўтказгичларни каналларга ўрнатиш 162, 164-бандларда баён этилган талабларни бажариб, тегишли асослангандан кейингина рухсат этилади.
353. Ички диаметрлари орасидаги фарқ 8-иловада* берилган ўлчамлардан зиёд бўлмаслиги керак. Агар мазкур ўлчам рухсат этилган миқдордан катта бўлса, чок текис ўтишини таъминлаш учун ички диаметри кичик қувурнинг учини 15° қияликда бироз йўниш зарур. Шартли ишчи босими Рш 10 МРа (100 кgf/сm2) гача бўлган қувурўтказгичларда қувурлар учини бир-бирига цилиндрик ёки конуссимон қилиб жойлаштириш мумкин.
430. Синов пайтидаги босим даражаси 421-банддаги талабларни ҳисобга олиб белгиланади.
Ишчи босими 10 МРа (100 кgf/cm2) гача бўлган қувурўтказгичларни синаш муддатлари мазкур қувурўтказгич учун 479-бандда кўрсатилган талабларга мувофиқ тафтиш ўтказиш даврининг 2 баробари даражасида белгиланади, аммо ҳар 8 йилда 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.