Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.09.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик судлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва уларнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг тузилмаси ва умумий чекланган сони 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг намунавий тузилмаси ва умумий чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 25 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-1501-сонли Фармонининг 2-банди ҳамда унинг иловаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги «Хўжалик судлари қарорларининг ижросини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1704-сонли Фармонининг 1—4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
** Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят хўжалик судларида иккитадан раис ўринбосарлари бирликлари мавжуд.