Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.08.2018
|
ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИГА ОИД ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНИ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сонли «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жиноят-процессуал қонунининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган асосий принципи — айбсизлик презумпциясига кўра шахс унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят иши бўйича суриштирув, дастлабки тергов юритиш ва уни судда кўриш даврида жиноят-процессуал қонунининг далиллар ва исбот қилишга оид нормаларига асосан риоя этилмоқда.
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқароларни ҳимоя қилиш самарасини кучайтириш, улар томонидан Конституция ва Жиноят-процессуал кодекси талабларига риоя этилиши ва бажарилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Тушунтирилсинки, ЖПК 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.
фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;
1) далил суриштирувчи томонидан суриштирув тамом бўлганидан сўнг, терговчи, прокурорнинг ёзма топшириғисиз ўтказилган тергов ҳаракати давомида олинган бўлса, тергов ҳаракати белгиланган тартибда ишни ўз юритувига олмаган ёки тергов гуруҳи таркибига киритилмаган терговчи томонидан ўтказилган бўлса, тергов ҳаракати ЖПК 76-моддасида белгиланган асосларга кўра рад этилиши шарт бўлган шахс томонидан ўтказилган бўлса;
2) маълумотлар тергов ва суд ҳаракати ўтказилмасдан ёки қонунда назарда тутилмаган манбадан, масалан, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор-қидирув тадбирлари вақтида олинган бўлса;
е) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи яқин қариндошларининг ЖПК 116-моддаси талабларига хилоф равишда ўз розилигисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига тегишли ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши;
тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тушунтирилмаганлиги;
ЖПК 90—93-моддаларида назарда тутилган бошқа талабларнинг бажарилмаганлиги.