Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.
1. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1, 3-моддаларига мувофиқ, фуқаролар текширилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатлари доирасига киритилган ёхуд судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар)дан бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлар ва қарорлари устидан ҳарбий судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш мумкин бўлган ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ўз ваколатларига кирадиган масалаларни мустақил ҳал этишни таъминлаш учун тузиладиган ҳар қандай органлар киради.
6. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг қуйидаги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фуқаро ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, ҳамда қонунларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шикоят билан ўз хоҳишига кўра бевосита судга ёхуд тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Фуқаронинг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ҳақида дастлаб юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга мурожаат қилмаганлиги, шикоятни суд томонидан қабул қилмаслик учун асос бўлмайди.
Шикоят ҳуқуқ ва эркинликлари бузилди деб ҳисобланган фуқаронинг ўзи ёки унинг вакили томонидан ҳам, шунингдек, фуқаронинг илтимосига кўра, жамоат ташкилоти, меҳнат жамоасининг ваколат берилган вакили томонидан ҳам берилиши мумкин. ФПКнинг 46-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини қўриқлаш талаб қилинганда прокурор ҳам тегишли ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Вакилнинг фуқаро номидан шикоят беришга бўлган ваколати ФПКнинг 54-моддасига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши лозим. Жамоат ташкилоти, меҳнат жамоаси вакилининг ваколати, бундан ташқари, жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоаси умумий мажлисининг ёхуд сайлаб қўйиладиган органнинг қароридан кўчирма билан ҳам огоҳлантирилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Бериладиган аризанинг шакли ва мазмуни бўйича ФПКнинг 148, 149-моддаларида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
Бериладиган аризанинг формаси ва мазмуни бўйича ФПКнинг 149-моддасида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья шикоятни ҳаракатсиз қолдиришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Шикоят Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг умумий қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунида ва ФПКнинг 27-бобида белгиланган истисно ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан у берилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.