Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, депутатлар бирлашмаларини тузиш, қонунчилик палатаси органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ва Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларига доир бошқа масалаларни тартибга солади.
Депутатнинг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
14) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26—29-моддалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори билан чиқарилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
4) агар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритишнинг қонунда ва ушбу Регламентда белгиланган тартиби талабларини бажармаган бўлса, қонун лойиҳасини масъул қўмитанинг хулосасига биноан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2007 йил 27 июлдаги 570-I-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 7-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети лойиҳаси, шунингдек ушбу Регламентнинг 156-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолда Давлат бюджетига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг қарорлари, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.
Қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киритилган қуйидаги масалалар ҳам қонунлар билан тартибга солинади ва Қонунчилик палатасига қонун лойиҳалари шаклида киритилади:
Қонун лойиҳаси ва ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган материаллар матнларининг нусхалари магнит нусхада тақдим этилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Масъул қўмита қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мувофиқлиги ҳамда қонун лойиҳасини киритишнинг қонунда ва ушбу Регламентда белгиланган тартибига қай даражада риоя этилганлигини аниқлайди.
қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқми ёки номувофиқми? Агар хулосада қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларига номувофиқлиги аниқланган бўлса, қонун лойиҳасининг қайси қонун ҳужжатига номувофиқлиги ва бу номувофиқлик нимада акс этиши кўрсатилиши керак;
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
Муқобил қонун лойиҳалари киритилганида Қонунчилик палатаси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича алоҳида-алоҳида овоз бериш орқали уларни бир вақтда кўриб чиқади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларининг бир нечтаси уларни қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпласа, энг кўп овозлар сонини олган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларидан бирортаси ҳам қабул қилиш учун етарли даражада овозлар сонини тўпламаса, энг кўп овозлар сонини тўплаган қонун лойиҳаси узил-кесил овозга қўйилади. Агар узил-кесил овозга қўйиш вақтида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Овоз бериш натижаси Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган тақдирда Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи, иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно қилган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўйиши мумкин. Агар ушбу таклифга депутатларда эътироз бўлса, раислик қилувчи уларнинг ҳар бирига ўз ёндашувларини асослаш учун 3 дақиқагача вақт беради. Масъул қўмита вакили ҳар бир эътироз бўйича масъул қўмитанинг фикрини баён этишга ёки қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қайтариб олишга ҳақли. Агар масъул қўмита қонунни қабул қилиш таклифини қайтариб олмаса, раислик қилувчи, муҳокама тугаганидан кейин иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно қилган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўяди. Агар депутатлар умумий сонининг кўпчилиги қонун қабул қилинишини ёқлаб овоз берган бўлса, у қабул қилинган ҳисобланади. Агар қарор қабул қилинмаса, қонун лойиҳаси устидаги иш ушбу Регламентда белгиланган тартибда давом эттирилади.
Моддама-модда овоз бериш натижалари бўйича Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, қонун лойиҳаси маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтарилади. Маромига етказилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи лойиҳани иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади ва бундан буён кўриб чиқилмайди. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун, агар унга депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овоз берган бўлса, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конституциявий қонуннинг, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини қабул қилиш учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 4, 5, 6, 7 ва 10-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модданинг биринчи қисми 3, 8 ва 9-бандлари) Қонунчилик палатаси томонидан ушбу бобда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида назарда тугилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан ўзининг мутлақ ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори, агар ушбу Регламентнинг 17-бобида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатаси, агар Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда унинг кўриб чиқиши учун киритилган бўлса, мазкур масалани кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунга мувофиқ камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ёки унинг ўринбосарини қонунда назарда тутилган асослар бўйича муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин. Ушбу масала юзасидан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг 202—205-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.