Олдинги таҳрирга қаранг.
(Муқаддиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 мартдаги ПҚ-301-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 3-сон, 143-модда)
2. Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда (1-илова) Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими жорий этилсин.
3. Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эл давлатлари раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, хорижий делегациялар вакиллари ва бошқа расмий меҳмонларнинг давлат протоколига киритилган ҳолатларда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимининг тартиби тасдиқлансин (2-илова).